Россия бош прокурори Березовский ҳақида яна бир маълумотни ошкор қилди
Россия бош прокурори Юрий Чайканинг маълум қилишича, тадбиркор Борис Березовский Британия махсус хизматлари билан биргаликда ҳаракат қилган, шу сабабдан, Россияга қайтишга қарор қилганида «умри билан нарх тўлаган». Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Березовский Буюк Британия махсус хизматлари назорати остида ва улар билан бирга ҳаракат қилган, шу сабабдан ҳам, ватанига қайтишга қарор қилганида бунинг эвазига умридан айрилган», - дея айтиб ўтди Чайка.
Унинг таъкидлашича, махсус хизматлар Березовский ФХХ собиқ подполковниги Александр Литвиненконинг ўлими бўйича тафсилотларни ошкор этишига йўл қўя олмас эди.
«Махсус хизматлар Литвиненкога нисбатан амалга оширилган ядровий терроризм тўғрисидаги сирлар ташувчиси Буюк Британиядан ташқарига чиқиб кетишига йўл қўя олишмасди, ҳамда бу Россияда ҳам маълум эди», - дея таъкидлаб ўтди бош прокурор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Бош прокуратураси Литвиненконинг ўлимида Березовский манфаатдор бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:06
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024