Ўзбекистон | 23:19 / 18.04.2018
138732
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғди

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида бугун эрталаб қор ёғди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ноқулай об-ҳаво туфайли қор остида қолган экин ва дарахтларнинг фотосуратларини тарқатишди.

Айниқса, гулини тўкиб, энди мева тугишга кириша бошлаган дарахтларга бу қаттиқ зарба бўлди. Бахмалликлар учун бу қор чинакам кутилмаган ҳол бўлди.

Гувоҳларнинг маълум қилишларича, Фарғона водийсига элтувчи Қамчиқ довонида ҳам қор ёғган.

Синоптикларнинг прогнозига кўра, республиканинг тоғли ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик рўй беради. Тошкент вилоятининг 2100 метрдан баланд ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Ҳарорат 2–7 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид