Арманистон можароси: юздан ортиқ намойишчилар қўлга олинди
Арманистон полицияси пайшанба куни Ереван марказида 106 намойишчини қўлга олди. Бу ҳақда ТАСС полиция матбуот котиби Ашот Агаронянга асосан хабар бермоқда.
"Соат 13:30 (Тошкент вақти билан соат 14:30)да Ереван полицияси бўлинмаларида 106 нафар шахс сақланмоқда. Агарда улар уч соатдан кейин қўйиб юборилмаса, демак, улар ҳуқуқбузарликларда гумонланмоқда", - дея таъкидлаб ўтди Агаронян.
Ереван ва Арманистоннинг бошқа шаҳарларида оммавий митинглар душанба куни, мамлакат собиқ президенти Серж Саргсяннинг номзоди бош вазир лавозимига илгари сурилгани туфайли бошланди. Мухолифат бунга қарши чиқди. Полиция ўнлаб намойишчиларни қўлга олди, уларнинг аксарияти кейинчалик қўйиб юборилди. Сешанба куни Арманистон парламенти Саргсянни бош вазир этиб сайлади.
“Фуқаролик шартномаси” мухолиф партия етакчиси, парламент депутати Никол Пашинян Арманистонда “бахмал инқилоби” бошлангани ҳақида маълум қилди. Унинг мақсади – мамлакатда ҳокимиятни ўзгартириш. Пашинян ўзининг барча тарафдорларини бўйин эгмаслик бўйича тинч акцияларни ўтказишга чақирди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:30 / 01.11.2024
Гуржистон мухолифати янги норозилик намойиши ҳақида маълум қилди
10:10 / 09.10.2024