Ўзбекистон | 12:04 / 19.04.2018
10792
2 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов туркиялик ҳамкасби билан музокаралар ўтказди

Туркия Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ахмет Авшар бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: mvd.uz

Учрашувда Д.Назармуҳамедов республика ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар, ахборот коммуникация технологияларини тизимга жорий этилиши юзасидан меҳмонларга маълумот берди. А.Авшар ҳам ўз ўрнида жиноятчиликни олдини олиш бўйича Туркия Ички ишлар вазирлигида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Томонлар ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашдилар.

Фото: mvd.uz

Ташрифнинг иккинчи куни томонлар жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимининг таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик механизмини яратишга қаратилган таклифларни биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан ҳукуматлараро халқаро шартномалар лойиҳаси бўйича экспертлар йиғилиши ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: mvd.uz

Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ҳам ташриф буюради.

Мавзуга оид