«Nestle» Ўзбекистон бозорига янги маҳсулотини олиб чиқди
Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларнинг янги турлари нафақат юқори сифатли ва ҳамёнбоп нарх билан, балки бизнинг энг муҳим эҳтиёжларимизга ҳам жавоб беради. Айниқса, бу болалар учун мўлжалланган маҳсулотларга тааллуқлидир.
Боланинг айнан овқатланишга бўлган эҳтиёжини маълум бир меъёрда қондириш учун «Nestle» компанияси томонидан ўзбек бозори учун бутунлай янги бўлган маҳсулот «NIDO®» сутли ичимлигини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Янги маҳсулот асоси – ёғлилиги 1,8 фоиз бўлган табиий сут. Маҳсулот Наманганда жойлашган «Nestle» заводида ишлаб чиқарилган ва сифати ҳамда хавфсизлиги бўйича барча халқаро стандартларга жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, «Nestle» компанияси Ўзбекистонда биринчилар қаторида қадоқланган ультрапастеризацияланган сутини ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу жараён сут температурасини тезлик билан баланд даражага кўтариб, худди шундай тез совитишдан иборат.
Ушбу технология табиий сутнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, зарарли микробларни ўлдиради. Бироқ болаларга ақлий ва жисмоний топшириқлари ошганда қўшимча кўмак керак. Бугунги кун ўқувчилари бошидан ўтказаётган бу мураккабликлар ота-оналарни ташвишга солиб қўймоқда. Болалар ўқув жараёнига жалб қилиниб, ҳаётга биринчи мустақил қадамини ташлар экан, ҳар бир она, боласи ўз назоратида бўлмаган пайтлари унинг тўлиқ ва бир меъёрда овқатланишини қанчалик уддалай оларканман, деб ўйлайди. Боланинг овқатланиш тартиби бу даврда унинг ақлий ва жисмоний соғлигининг муҳим жиҳатларидан бири саналади. Табиий сут асосида ишлаб чиқарилган ушбу ичимлик мактаб ёшидаги болаларнинг овқатланишида фойдали қўшимча ҳисобланади. Бунга сабаб унинг таркибида витамин ва микроэлементлар мавжудлигидир. Ушбу янги маҳсулотда ёғ миқдори 1,8 фоизни ташкил этадиган сут боланинг янги билимларни ўзлаштириш қобилиятини яхшилайдиган темир ва В витамини, иммунитетни кучайтирадиган А ва С витаминлари ва рух, шунингдек, боланинг ўсиши учун оқсил ва D витамини билан бойитилган.
Бугунги кунда маҳсулот Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида жойлашган дўконларда мавжуд бўлиб, ота-оналар фарзандлари ҳатто уларнинг назорати остида бўлмаганда ҳам уларга ғамхўрлик қилиш имкониятини беради. «NIDO®» жуда қулай – уни болалар ўзи билан бирга мактабга, спорт машғулотларига ёки пиёда саёҳатга олиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, болалар учун ширин таъм ва нозик ваниль ҳидига эга.
«NIDO®» сутли ичимлиги 5-10 ёшли болаларнинг ўқув куни давомида олинган мураккаб топшириқларни уддалай олишларига ёрдам бериш учун мўлжалланган маҳсулот», - деб изоҳлайди «Nestle Agro» директори Аброр Маҳкамов. - Болалар учун оғир бўлган мактаб даврида улар организмининг ривожланишига «мазали» тарзда ёрдам беради, деб ўйлаймиз. Маҳсулотимизни табиий сут асосида ишлаб чиқардик ва организмни керакли озуқа моддалар билан таъминлаб, ўсувчи организмга ижобий таъсир қиладиган витамин ва минераллар билан бойитдик. Ёқимли ширин таъми ва нозик ваниль ҳиди бор. Бундан ташқари, истеъмолга тайёр маҳсулот болалар учун қулай бўлган 200 миллилитрли ва бутун оила учун 1 литрли сиғимдаги «Tetra Pak» ўрамларига эга».
«NIDO®» ҳақида
«NIDO®» бренди 1944 йилда пайдо бўлган ва 70 йил мобайнида Nestle’нинг энг машҳур брендларидан биридир.
Бугунги кунда «NIDO®» 80дан ортиқ мамалакатда сотилмоқда
Ҳар куни 60 миллиондан ортиқ стаканда «NIDO®» ичилади
Батафсил маълумотлар www.nestlenido.com саҳифасида
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:40 / 17.08.2024
Малайзия Ўзбекистонда сут маҳсулотлари ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариши мумкин
17:32 / 22.05.2024
Сут етиштирувчи тадбиркорлар нимадан хавотирда?
19:37 / 01.02.2024
NESTLÉ® бренди билан янгиланиш тўлқинини ушланг!
09:25 / 12.09.2023