Трамп зирҳланган янги президент лимузини олди

Фото: Carrushome.com
АҚШ махфий хизмати Дональд Трамп учун янги президент лимузинини олди. “Йиртқич” номи билан маълум бўлган ушбу Cadillac маркасидаги автомобилнинг илк намойиши яқин орада бўлиб ўтади.
“Биз олдимизга қўйилган вазифаларни бажардик ва автомобилни мижозга топширдик”, деб айтган Cadillac’нинг эндиликда собиқ раҳбари Йохан де Найссен журналистларга. “Президент лимузинини меъёрига етказиш дастури режага кўра бормоқда. Биз машина жорий ёз фасли охиригача фойдаланишга киритилишини кутмоқдамиз”, деб айтган президентни қўриқлаш хизмати вакили.
Жорий авлоддаги лимузин оммага 2009 йил январда Барак Обама инаугурация вақтида кўрсатилган. Машина қандай платформада қурилгани номаълум, бироқ баъзи тахминларга кўра, президент лимузини негизида GMC TopKick пикапи ётади.
Машинанинг двигателлари ҳам сир бўлиб қолмоқда: бу 8,1 литрли бензин ёки 6,6 литрли Duramax дизел двигатели бўлиши мумкин. Лимузин 130 ммли ўқ ўтказмайдиган ойналар ва кимёвий қуролдан ҳимоялай оладиган герметик зирҳли капсула билан жиҳозланган.
Бундан ташқари, президент машинаси гранатомётлар, тунги кўриш тизими, кўзни ёшлатувчи газли замбараклар, кислород баклари, зирҳланган ёқилғи баки ва помпали милтиқлар билан жиҳозланган.
Мавзуга оид

09:00 / 07.04.2025
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор

21:16 / 23.01.2025
Тарихдаги энг тезкор Cadillac тақдим этилди

14:19 / 26.11.2023
Дунёнинг энг қиммат брендлари, Cadillac Optiq ва Об-ҳавони олдиндан айтиб берадиган нейрон тармоқ – ҳафта технодайжести

14:48 / 29.05.2023