Жаҳон | 17:24 / 20.04.2018
12740
1 дақиқада ўқилади

Нигерия парламенти йиғилишида ҳукумат рамзи ўғирланди (видео)

Нигерия парламентида сенат йиғилиши вақтида номаълум кимсалар кириб, мамлакатдаги қонунчилик ҳукумати рамзи бўлган буюмни олиб қочишди. Ўғирлик видеоси YouTube'нинг Premium Times Nigeria каналига жойланди.

Сенат бу атрибутсиз янги қонунларни қабул қила олмайди. Бироқ Reuters агентлигининг маълум қилишича, воқеа рўй берганидан 15 дақиқа ўтиб, йиғилиш давом эттирилган, зеро ўғирланган рамз ўрнига заҳирадагиси олиб келинган.

Сенат спикерининг маълум қилишича, тахминий буюртмачи вазифасидан четлатилган депутат Ови Омо-Агеге бўлган. Собиқ депутат воқеага изоҳ беришдан бош тортган. Бироқ ўзининг Twitter'ида полиция билан суҳбат қилгани ва ҳибсга олинмагани ҳақида ёзган.

Нигерия ҳукумат рамзининг ўғирланиши юзасидан тергов ўтказилмоқда. "Аниқ хулосага келмагунимизча гумондорларнинг исмларини ошкор қила олмаймиз", - деди полиция вакилларидан бири.

 

Мавзуга оид