Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат учун алоҳида мобил алоқа тизими яратилади
Ўзбекистонда ҳукумат мобил алоқа тизими яратилади. Бу президентнинг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатда кўрсатилишича, 2019 йил 1 январгача давлат ва бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашган Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизими ишга туширилади.
Қарор билан телекоммуникация хизматлари учун бюджет маблағларини тежаш, телефон суҳбатлари хавфсизлиги ва назоратини таъминлайдиган ҳукуматнинг мобил алоқа тизимини ташкил этиш назарда тутилган.
1 июлга қадар лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача унинг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлади.
1 ноябргача лойиҳалар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкент шаҳрида синов режимида ишга туширилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
13:54 / 01.05.2025