Ереванда яна оммавий қўлга олишлар
Арманистон полициясининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот бошқармаси бошлиғи Ашот Агароняннинг маълум қилишича, Ереванда Серж Саргсяннинг бош вазир этиб сайланишига қарши норозилик намойишларида иштирок этган 62 киши қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Айни дамда Еревандаги полиция бўлинмаларига 62 киши олиб келинган», - дея айтиб ўтди Агаронян.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон янги бош вазири Серж Саргсян ўзининг тайинланишига қарши бўлган норозилик намойишлари етакчиси Никол Пашинянни мулоқотга чақирганди.
Унинг таъкидлашича, ҳукумат фуқароларнинг тинч акцияларга бўлган ҳуқуқини ҳар доим ҳурмат қилган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади, бироқ рўй бераётган жараёнлар тахмин қилиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон полицияси Ереван марказида 106 намойишчини қўлга олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:26
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024