Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрам ва Муроджоннинг Америкадаги жанглари тўғридан-тўғри трансляция қилинади
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва «Uzbek Tigers»нинг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги навбатдаги жангларини Нью-Йоркда ўтказишади. Бу ҳақда Sports.uz ёзмоқда.
«The Real Deal Boxing» вa «Мир бокса» компаниялари томонидан ташкиллаштириладиган бокс кечаси «Kings Theater» аренасида 21 апрель куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 22 апрель куни тонгги соат 06:00 да бошланади. Мазкур жангларни Sport TV тўғридан-тўғри трансляция қилишни режалаштирган.
Ҳар икки боксчимизнинг жанглари 6 раунддан иборат этиб белгиланган. Шаҳрам Ғиёсов (1-0-0, КО1) венгриялик Габор Горбикс (24-10-0, КО14) билан куч синашса, Муроджон Аҳмадалиев (1-0-0, КО1) аргентиналик Карлос Кастон Суаресга (7-4-3, КО2) қарши рингга кўтарилади.
Мавзуга оид
09:25 / 04.05.2025
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
17:24 / 06.01.2025
Айиқ билан курашган боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди
00:13 / 29.12.2024