Ўзбекистон | 23:09 / 21.04.2018
28537
2 дақиқада ўқилади

Зокиржон Алматов Самарқандда икки кун очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов масъул ходимлар билан бирга Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Икки кун давом этган ташриф жараёнида, Самарқанд вилоятида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди. Жумладан, генерал-полковник З.Алматов профилактика инспекторига яратилаётган шарт-шароитлар, вилоят ИИБ томонидан амалга оширилаётган «Хавфсиз шаҳар» концепцияси ҳамда вилоят ИИБнинг янги қурилаётган маъмурий биноси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, Ёнғин хафвсизлиги бошқармаси учун бунёд этилган янги иншоотнинг очилиши маросимида қатнашди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Шунингдек, Ички ишлар органлари олдида турган долзарб муаммолар ва вазифалар юзасидан ходимларга ва мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимлари, шаҳар-туман ҳокимлари ва унинг ёшлар бўйича ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, имом-хатиблар, «Нуроний» жамғармаси ва Ёшлар иттифоқи раислари, шаҳар, туман фаоллари ҳамда иқтидорли ёшлар билан Самарқанд вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги Мажидий номидаги театр залида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мавзуга оид