Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон бош прокуратураси Пашинян қўлга олинганини тасдиқлади
Арманистон бош прокуратураси 3 нафар мухолиф депутат Никола Пашинян, Арарат Мирзоян ва Сасун Микаелян қўлга олинганини тасдиқлади. Бош прокуратура хабарида улар ноқонуний акция ташкилотчилигида айбланмоқда.
«Парламент депутатлари бошчилигида ноқонуний акция ўтказиш чоғида тинч йиғилиш ўтказиш бўйича тартиблар бузилиб, бошқа фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига халақит қилинди, кўплаб биноларга кириш йўллари тўсилди», дея қайд этилган хабарномада. Хабарда мухолиф депутатлар қўлга олингани ҳақида Миллий йиғилиш раиси Ара Баблоян ҳам огоҳлантирилгани қўшимча қилинган.
Бугун Арманистон бош вазири Серж Саргсян Пашинян билан музокара ўтказиш учун келди, аммо мулоқот давомида музокара жойини тарк этди. Шундан сўнг намойишларнинг янги тўлқини бошланди, полиция куч билан уларни тарқатди. Намойишчиларни тарқатиш чоғида улар қўлга олингани ҳақида хабар берилди, аммо кўп ўтмасдан Ички ишлар вазирлиги бу хабарларни рад этиб чиқди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025