Бухоро осмонида аэростатлар парвоз қилди. Олдинда Хива ва Бойсун!
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан 23 апрель куни соат 17:00 да яна бир диққатга сазовор воқеа рўй берди: Бухоронинг кечки осмонига бортида спортчилар бўлган 5 аэростат кетма-кет кўтарилди.
Қўмита вакилларининг маълум қилишича, ҳаво шарлари парвозида нафақат Халқаро аэронавтика ассоциацияси вакиллари, балки Ўзбекистон аэронавтика федерацияси спортчилари ҳам қатнашишган.
Турли минтақалар мамлакатларида аэростатлар парвози бўйича катта тажрибага эга "Blaser Swisslube" компанияси раҳбари Питер Блазер Ўзбекистон шаҳарларидаги ҳаво шарлари парвозининг йўлга қўйилишидан катта таассурот олди.
Йигирма кишидан иборат Швейцария делегацияси вакиллари Ўзбекистон маданияти ва меъморчилигидан ёқимли ҳайратда эканликларини билдиришди, айниқса миллий таомлар меҳмонларга жуда хуш келди.
Бундан аввал KUN.UZ'да кўҳна Самарқанд осмони узра ҳаво шарлари парвозига старт берилгани ҳақида хабар берилган эди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг маълум қилишларича, 25 апрель куни Хива осмони узра аэростатлар парвози режалаштирилмоқда. 27 апрелда эса Халқаро аэронавтика делегацияси Сурхондарёга йўл олади ва Бойсун узра парвозларни амалга оширади.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024