Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкент Туркманистон президенти ташрифи арафасида
Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан юртимизга келмоқда.
Айни вақтда пойтахтдаги таълим муассасаларидан минглаб ўқувчилар ва талабалар кўчаларда юқори мартабали меҳмонни кутиб олиш учун чиқишган. Шу муносабат билан шаҳардаги айрим мактаблар, коллежлар ва олий таълим муассасаларида дарслар бекор қилинган.






Олий даражадаги учрашувлар ва музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод боғининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Ушбу маскан мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларининг ёрқин рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда. Шунингдек, чегарадош Хоразм вилоятига ташриф ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025