Ўзбекистон | 14:10 / 23.04.2018
57171
2 дақиқада ўқилади

ФВВ раҳбариятидаги ўзгариш бўйича расмий хабар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги Қарори билан Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдошев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида расмий хабар берилган.

Абдулла Қўлдошев бунгача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2005−2007 йилларда ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. У бироз аввалроқ лавозимдан олинган полковник Комилжон Арипов ўрнини эгаллади.

Айни вақтда Қўлдошев айнан кимга ўринбосарлиги маълум эмас — вазирлик сайтида биринчи раҳбар лавозими бўш турибди.

Бундан аввалроқ «Kun.uz» манбаси Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов вазирликка раҳбарлик қилаётгани ҳақида хабар қилганди. Аммо бу маълумот расман тасдиқланмаяпти.

Шунингдек, бугун вазирлик сайтида ҳам Турсинхон Худойберганов вазир сифатида кўрсатилганди, аммо кўп ўтмай бу маълумот сайтдан олиб ташланди.

Мавзуга оид