Жаҳон | 17:25 / 23.04.2018
29820
2 дақиқада ўқилади

«Мен ноҳақ эдим». Арманистонда инқилоб ғалаба қозонди, Саргсян истеъфога чиқишга мажбур бўлди

Фото: ©РИА Новости/Алексей Дружинин

Арманистон бош вазири Серж Саргсян истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида маълум қилинган.

Саргсян кейинги 2 ҳафта мобайнида Арманистонни қамраб олган норозилик намойишлари ортидан истеъфога кетишга мажбур бўлди.

«Мен давлат раҳбари сифатида сизларга охирги марта мурожаат этмоқдаман. Никол Пашинян ҳақ эди. Мен ноҳақ эдим. Мен хато қилгандим. Оғир вазият юзага келганди, вазиятни ҳал қилишнинг бир неча йўли бор эди. Бирортасини танламадим, чунки уларнинг бирортаси менга тўғри келмасди. Мен сизларнинг талабингизни бажараман ва мамлакат раҳбари лавозимидан воз кечаман», — деган Саргсян.

Эндиликда бош вазир ўринбосари, 2016 йилнинг 13 сентябридан 2018 йилнинг 9 апрелигача ҳам бош вазир бўлган Карен Карапетян вақтинчаликка мамлакат бош вазири лавозимини эгаллаган.

Ереванда 13 апрель куни мамлакат собиқ президенти, ўз президентлиги даврида референдум ўтказиб, Конституцияга ўзгартириш киритилишига ва парламентар республика жорий этилишига эришган, президентлик ваколати муддати тугагач, бош вазирга айланган Серж Саргсянга қарши норозилик намойишлари бошланди.

Мухолифат раҳбари «Бахмал инқилоб» ҳақида эълон қилди. 22 апрель куни мухолифат раҳбари, депутат Никол Пашинян Серж Саргсян билан музокара ўтказишга ҳаракат қилди, аммо томонлар келиша олишмали. Шундан сўнг Пашинян ва унинг тарафдори бўлган бошқа депутатлар ҳибсга олинди, шу куни кечқурун Еревандаги Республика майдонига 100 минг киши тўпланди, 23 апрель куни Пашинян озод этилди.

Мавзуга оид