Фан-техника | 00:03 / 23.04.2018
20691
1 дақиқада ўқилади
Турбулентликка тушган самолётнинг ойнаси чиқиб кетди (видео)
Air India авиакомпаниясининг 19 апрелда Амритсар ва Нью-Деҳли ўртасидаги парвозни амалга ошираётган самолёти турбулентликка тушиб, кучли силкиниши вақтида иллюминатори ойнаси чиқиб кетди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
“Ҳеч қачон бундай вазиятга дуч келмаганман. Биз 10-12 дақиқа давомида кучли турбулентлик ҳудудидан ўтганмиз”, деб айтган учувчи.
Воқеа оқибатида 3 киши майда жароҳатлар олган. Бунга чиқиб кетган ойна эмас, балки юқоридаги токчалардан тушган юк сабаб бўлган.
Ҳаммаси бўлиб самолётда 236 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Рейс 6 йилгина фойдаланилаётган Boeing 787 модели ёрдамида бажарилган.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг етакчи бизнес мактаби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
07:53
АҚШда Доналд Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди
15:54 / 25.11.2024
Ҳиндистондаги касалхонада вафот этган эркак кремациядан олдин ўзига келди
15:49 / 25.11.2024