Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкентда 13 ёшли қиз 4,2 кг'ли фарзандни дунёга келтирди
Чимкентда 13 ёшли қиз фарзандли бўлди, дея хабар беради BNews.kz.
Жанубий Қозоғистон соғлиқни сақлаш бошқармасида вояга етмаган қиз ўз фарзандини 22 апрель куни 1-сонли перинатал марказда дунёга келтиргани маълум қилинган.
Манбага кўра, 2005 йилда туғилган қиз 4,2 килограмм вазнли соғлом болани ҳеч қандай қийинчиликларсиз ва жарроҳлик аралашувисиз дунёга келтирган.
Вояга етмаган она Жанубий Қозоғистоннинг Сариагаш туманидаги Қаратўбе қишлоғида ўз ота-онаси билан яшайди. У қишлоқ мактабининг 7-синфида ўқийди.
Полицияда қайд этилишича, мазкур иш юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025