Жаҳон | 03:05 / 24.04.2018
8855
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған 23 апрель байрами муносабати билан болаларни қабул қилди

Фото: aa.com.tr

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Президентлик мажмуасида бир гуруҳ болаларни қабул қилди ва уларнинг ҳар бирининг қўлини сиқиб кўришди, деб ёзади «Анадўлу» агентлиги.

Мактаб ўқувчиларидан иборат гуруҳни милий таълим вазири Исмат Йилмаз кузатиб борган.

«Анадўлу»нинг хабар беришича, Туркияда нишонланаётган миллий суверенитет ва болалар куни муносабати билан давлат раҳбари болалар олдида нутқ сўзлаган.

Давлат раҳбари ўз курсисига «Женк Яқин» ўрта мактабининг 6-синф ўқувчиси 12 ёши Фотиҳ Минтошни таклиф қилган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолисининг ёш авлоди Туркиянинг келгусидаги ютуқлари локомотиви бўлади.

«Болалар – бизнинг келажагимиз, фарзандларимиз – Туркия келажагининг кафолати», — дея таъкидлаган президент.

Туркия раҳбари сўзларига кўра, ҳар бир давлатнинг чинакам бойлиги — мамлакатнинг ҳар томонлама камол топган фуқароларидан шаклланган инсон капитали ҳисобланади.

Туркияда болалар куни 1920 йил Анқарада ўтказилган Буюк миллий мажлиснинг биринчи чақириғи шарафига нишонланади. Шу куни жаҳоннинг ўнлаб давлатларидан болалар ўз миллий либосларида Туркия Жумҳурияти асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасига боришади.

Бутун мамлакат бўйлаб шу куни болалар ва ўсмирлар учун юзлаб театрлаштирилган томоша ва концертлар ўтказилади. Юзлаб болалар TRT томонидан ўтказиладиган Халқаро болалар фестивалида қатнашади.

Мавзуга оид