Фан-техника | 22:26 / 24.04.2018
5764
2 дақиқада ўқилади

Ford Fiesta хэтчбеги “юк машинаси”га айлантирилди

Ford компанияси жорий авлоддаги Fiesta модели қаторини кенгайтириб, унга хэтчбекнинг Sport Van деб номланган юк машинаси модификациясини қўшди. Янги модификацияда стандарт машинадан фарқли орқа ўриндиқлар йўқ – унинг ўрнини узунлиги 1,3 метрлик юкни жойласа бўладиган юк бўлими эгаллаган.

Фото:motor.ru

Машинанинг интерьери ейилишга чидамли материаллардан таркиб топган, йўловчилар ва юк бўлимлари тўрли тўсиқ билан ажратилган. Машина 500 кг юк кўтара олади. Ford Fiesta Sport Van капоти остида 125 от кучига эга бир литрли турбомотор ёки 120 от кучига эга 1,5 литрли дизел двигател ўрнатилиши мумкин. 

Машина 8 дюймли дисплейга эга SYNC 3 мультимедиа тизими, двигателни масофадан ўт олдириш ва автомобил борт тизимларидан маълумот олишга имкон берувчи симсиз модем FordPass Connect билан жиҳозланган ва Apple CarPlay, Android Auto’ни қўллаб-қувватлайди. 

Фото:motor.ru

Машинанинг электрон ёрдамчилари рўйхатидан пиёдаларни аниқлаш функциясига эга тўқнашувлар олдини олиш тизими, мослашувчан круиз-контрол, кўринмас ҳудудларни мониторинг қилиш ва йўл белгиларини таниш тизими киради.

Фото:motor.ru

Жорий авлоддаги Ford Fiesta хэтчбеги 2016 йил ноябрда дебют қилган. Моделда платформа сақлаб қолинган, бироқ ўлчамлари катталаштирилган ва иккита янги версия: барча йўлларда юра олувчи Active ва ҳашаматли Vignale версияларини олган.

Фото:motor.ru

 

Мавзуга оид