Жаҳон | 09:17 / 24.04.2018
11242
1 дақиқада ўқилади

Торонто фожиаси. Қурбонлар сони ошди

Фото: Vincent Elkaim/Canadian Press

Торонтода микроавтобуснинг пиёдалар устига ҳайдаб борилиши оқибатида жабрланганлардан бири ҳаётдан кўз юмди. Шу тариқа, ҳодиса қурбонлари сони 10 кишига етди. Бу ҳақда ABC News полиция маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Телеканал манбаси хабарига кўра, полиция микроавтобуснинг қўлга олинган ҳайдовчиси шахсини аниқлаб бўлган.

Шунингдек полициядан таъкидлашларича, афтидан микроавтобус пиёдалар устига атайин ҳайдаб борилган, бироқ бу теракт бўлгани ҳақида кўрсатма ҳозирча берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Торонтода оқ тусли микроавтобус пиёдалар йўлкасига чиқиб, йўловчиларни уриб кетган. Фавқулодда ҳодиса шаҳарнинг Йонг-стрит ва Финч авеню кўчалари кесишмасида содир бўлган. Полиция ушбу хатти-ҳаракатни амалга оширган ҳайдовчини ушлаган.

 

Мавзуга оид