Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган ҳафтада онлайн аукционлар орқали 554 млн сўмлик авторақамлар сотилди
Жорий йилнинг 16 апрелдан 22 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 570,1 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 10,5%га пасайди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 587,3 млрд сўмдан 548,2 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 33% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳсулотларида бўлиб, биржа бозорининг 16% ни эгаллади. Кейинги ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 11,1% ни ташкил қилади.
Валюта савдо майдончаси орқали 1,5 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Шу жумладан, рангли металл улуши 74%, пахта толаси 15%, полиэтилен 5%, саноат мойи 6%ни ташкил этди.
Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 45та автомобиль рақам белгилари сотилди. Булардан 39таси жисмоний шахсларга, 6таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 554,9 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 70% олий тоифадаги авторақамларга, 22% битимлар 2-тоифа авторақамлар ва 8% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Қашқадарё ва Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20%га етди. Кейинги ўринда Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари 15% улуш билан жойлашди. Учинчи ўриндаги Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳар бирининг улуши 11%дан ташкил этди. Қолган барча ҳудудларнинг улуши 23%ни ташкил этди.
Мавзуга оид
21:17 / 29.11.2024
Аукционда 6,2 миллион долларга сотиб олинган бананни ўз эгаси еб қўйди
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
18:43 / 16.02.2023
Туркманистонда «чиройли» автомобил рақамлари тақиқланди
10:00 / 05.07.2022