Жаҳон | 15:52 / 24.04.2018
18156
2 дақиқада ўқилади

«Вазият портлаш ёқасида». Лукашенко «совуқ уруш» қайтганини маълум қилди

Фото: РИА Новости

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, дунёда манфаатларни илгари суриш ва таъминлашда яна ҳарбий кучга катта эътибор берилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайтида хабар қилинган.

«Совуқ уруш қайтгани, ҳатто ундан ҳам ёмони – муз уруш ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу портлаш хавфи ёқасида турган вазият. У тинчлик нақадар нозик бўлиши мумкин эканини аниқ кўрсатиб бермоқда», - дея айтиб ўтди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, Беларусь ҳозирги шароитларда ўз хавфсизлиги халқ бирдамлигига, шунингдек кучли ички ҳамда ташқи сиёсатга боғлиқ эканини тушунмоқда.

«Халқаро аренада кескинлик ва ишончсизлик ортмоқда. Демак, енгил бўлмайди. Санкциялар уруши бизга ҳам таъсир кўрсатиши ва тегиб ўтиши аниқ», - дея қўшимча қилиб ўтди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерреш «совуқ уруш» қайтгани ҳақида маълум қилганди.

 

Мавзуга оид