Россия янги бомбардимончи-ракета ташувчини ҳавога кўтармоқчи

Фото: РИА Новости /Россия Мудофаа вазирлиги
Қозон авиация заводи август ойида Ту-22М3 самолётининг янги модификацияси бўлган Ту-22М3М товушдан тез ҳаракатланувчи бомбардимончи-ракета ташувчини ҳавога кўтариш ниятида. Бу ҳақда РИА «Новости» корхона вакилининг баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Биз Ту-22М3М’ни август ойида ҳавога кўтариш ниятидамиз», - дея айтиб ўтди у.
Ту-22М3 – узоқ масофаларга мўлжалланган кўп режимли бомбардимончи-ракета ташувчи бўлиб, катта, ўрта ва кичик баландликлардан ер усти ва денгиздаги объектларни нишонга олишга мўлжалланган. 1989 йилда қуролланишга олинган. Узоқ авиациядаги энг оммавий бомбардимончи ҳисобланади, бундай модификациядаги жами 268 самолёт чиқарилган. Ту-22М3 бомбардимончилари Сурияда авиазарбалар беришда ҳам иштирок этган.
Мавзуга оид

21:06
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?

19:21
Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди

13:33
Россиядаги «чет эл агентлари» рўйхати журналистлар ва блогерлар билан тўлдирилди

13:03