Иқтисодиёт | 19:03 / 25.04.2018
7698
8 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЯИМнинг шаклланишида Тошкент шаҳри энг катта ҳисса қўшди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь – мартида Қорақалпоғистон Республикаси ЯҲМ ҳажми жорий нархларда 2 294,2 млрд сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8%га ўсди. ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2,0% (ЯҲМ таркибидаги улуши – 3,5%), саноат – 4,3% (40,1%), қурилиш – 19,1% (8,8%), хизматлар соҳаси – 4,8% (47,6%) каби ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 1 243,5 минг сўмни ташкил этди ва 4,3%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Андижон вилояти бўйича ЯҲМ жорий нархларда 3 013,3 млрд сўмни ташкил этди ва 8,9%га ўсди. Иқтисодий ўсиш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 1,7 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 7,5%), саноатда - 25,6% (33,6%), қурилишда – 3,7% (5,9%), хизматлар соҳасида – 4,4% (53,0%) кузатилган ижобий ўсиш суръатлари натижасида таъминланди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 999,0 минг сўмни ташкил этди ва 7,1%га ўсди.

Бухоро вилоятида ЯҲМ ҳажми 0,4%га камайди ва 2 599,9 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг тармоқ таркибида ўсиш суръатлари: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 3,8% (ЯҲМ таркибидаги улуши – 11,9%), хизматлар соҳасида – 4,9% (51,2%)ни ташкил этди. Шунингдек, 2017 йилнинг мос даври билан таққослаганда саноатда – 97,9% (28,6%) ва қурилишда – 76,6% (8,3%) ҳажмларнинг камайиши кузатилди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 1,8%га камайди ва 1 388,4 минг сўмни ташкил этди.

Жиззах вилоятида ЯҲМ 2,8%га ўсди ва 1 233,3 млрд сўмни ташкил этди. Ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 0,7% (ЯҲМ таркибидаги улуши - 15,2%), қурилишда – 0,4% (11,1%), хизматлар соҳасида – 5,3% (54,4%)ни ташкил этди. Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг 1,8%га камайиши кузатилди. Ушбу тармоқнинг ЯҲМдаги улуши 19,3%ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 929,1 минг сўмни ташкил этди ва 0,9 фоизга ўсди.

Қашқадарё вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти 5,1% га ўсди ва 4 084,1 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Жумладан: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 0,8% (ЯҲМ таркибидаги улуши – 6,8%), саноатда – 7,0% (45,9%), қурилишда – 1,7% (7,6%), хизматлар соҳасида – 4,5%ни (39,7%) ташкил қилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 3,1%га ўсди ва 1 294,9 минг сўмни ташкил этди.

Навоий вилоятида ЯҲМ ўсиши 3,2%ни ташкил этди ва 3 859,9 млрд сўмга этди. ЯҲМ тармоқ таркибида ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 3,2 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 6,5 %), саноатда – 0,3 % (69,1 %), қурилишда – 12,0 % (4,2 %), хизматлар соҳасида – 8,1 % ни (20,2 %) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 1,6 % га ўсди ва 4 022,0 минг сўмни ташкил этди.

Наманган вилоятида ЯҲМ 2 121,3 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг мос даври маълумотларига нисбатан 4,0 % га кўпдир. ЯҲМ даги ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 1,4 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 7,8 %), саноат – 1,5 % (19,4 %), қурилиш – 5,6 % (6,8 %) ва хизматлар соҳасидаги – 5,0 % (66,0 %) ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 2,2 % га ўсди ва 784,5 минг сўмни ташкил этди.

Самарқанд вилоятида ЯҲМ ҳажми жорий нархларда 3 584,8 млрд.сўмни ташкил этди ва 3,0 % га ўсди. Ушбу ҳудудда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 2,0% (ЯҲМ таркибидаги улуши – 10,2 %), қурилишда – 6,1 % (6,6 %), хизматлар соҳасида – 5,3 % (58,9 %) ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Саноат тармоғида эса, ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши кузатилди ва 2017 йилнинг январь - мартига нисбатан 96,8 % ни ташкил этди (ушбу тармоқнинг ЯҲМ таркибидаги улуши – 24,3 %). Аҳоли жон бошига ЯҲМ 1,0 % га ўсди ва 961,9 минг сўмни ташкил этди.

Сурхондарё вилоятида ЯҲМ 6,7 % га ўсди ва 2 245,1 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМ нинг ўсишига таъсир қилувчи омиллар бўлиб, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 2,4 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 23,2 %), саноатда – 41,5 % (12,2 %), хизматлар соҳасидаги – 4,6 % (57,2 %) ўсиш суръатлари хизмат қилди. Қурилишда эса бажарилган ишлар ҳажмининг 7,8 % га камайиши қайд этилди (ЯҲМ таркибидаги улуши – 7,4 %). Аҳоли жон бошига ЯҲМ 891,1 минг сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг мос даври маълумотларига нисбатан 4,5 % га кўпдир.

Сирдарё вилоятида ЯҲМ 4,5 % га ўсди ва 1 019,3 млрд сўмни ташкил этди. Ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларида ҳам ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди. Хусусан, ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 0,9 % (ЯҲМ таркибидаги улуши - 12,3 %), саноатда - 4,0 % (36,4 %), қурилишда – 6,1 % (6,1 %), хизматлар соҳасида – 5,4 % (45,2 %) ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 1 247,5 минг сўмни ташкил этди ва 2,9 % га ўсди.

Тошкент вилоятида ЯҲМ 5 924,3 млрд сўмни ташкил этди ва 6,1 % га ўсди. ЯҲМ нинг ўсиши ҳудуд иқтисодиёти тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Жумладан: қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 1,2 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 10,0 %), саноатда – 6,2 % (51,7 %), қурилишда – 33,4 % (4,0 %), хизматлар соҳасида – 4,7 % (34,3 %) ўсиш суръатлари кузатилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 4,9 % га ўсди ва 2 068,2 минг сўмни ташкил этди.

Фарғона вилоятида ЯҲМ 3,9 % га ўсди ва 3 761,2 млрд сўмни ташкил этди. ЯҲМ нинг ўсиши ҳудуд иқтисодиёти тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Ўсиш суръати қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 2,2 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 8,2 %), саноатда – 1,3 % (31,5 %), қурилишда – 11,8 % (6,5 %), хизматлар соҳасида – 4,7 % (53,8 %) ни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 1 037,4 минг сўмни ташкил этди ва 2,3 % га ўсди.

Хоразм вилоятида ЯҲМ 1 858,7 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг январь - мартига нисбатан 6,1 % га кўпдир. ЯҲМ нинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 0,9 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 12,8 %), саноат – 17,3 % (25,7 %), хизматлар соҳасидаги – 4,4 % (53,3 %) ўсиш суръатлари билан боғлиқ. Қурилиш тармоғида эса, бажарилган ишлар ҳажмининг 1,8 % га камайиши қайд этилди (ушбу тармоқнинг ЯҲМ таркибидаги улуши – 8,2 %). Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 4,5 % га ўсди ва 1 028,3 минг сўмни ташкил этди.

Тошкент шаҳрида ЯҲМ 10 502,3 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг январь - мартига нисбатан 7,2 % га юқоридир. ЯҲМ ўсишининг асосий омиллари бўлиб, саноат – 6,5 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 29,9 %), қурилиш – 10,6 % (7,8 %), хизматлар соҳасидаги – 7,1 % (62,3 %) ижобий ўсиш суръатлари ҳисобланади. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 5,3 % га ўсди ва 4 251,3 минг сўмни ташкил этди.

Республика бўйича ЯИМнинг шаклланишида Тошкент шаҳри 16,2 % улуш билан энг катта ҳисса қўшди. Тошкент вилояти 9,1 % ва Қашқадарё вилояти 6,3 % кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди. Республика ЯИМ ни шакллантиришда энг кам улуш Сирдарё (1,6 %), Жиззах (1,9 %), Хоразм (2,9 %), вилоятларига тўғри келмоқда.

2018 йилнинг январь – марти якунлари бўйича Андижон вилояти (108,9 %), Тошкент шаҳри (107,2 %), Сурхондарё (106,7 %), Хоразм (106,1 %) ва Тошкент (106,1 %) вилоятларида юқори ўсиш суръатлари қайд этилди. Жиззах (102,8 %), Самарқанд (103,0 %), Навоий (103,2 %) вилоятларида Республика даражасига (105,1 %) нисбатан паст ўсиш суръатлари кузатилди. Бухоро вилоятида ЯҲМ ҳажмининг (2017 йил январь – мартга нисбатан 99,6 %) камайиши қайд этилди.

2018 йилнинг январь – марти якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (23,2 %), саноатнинг энг юқори улуши Навоий вилоятида (69,1 %), қурилишнинг энг юқори улуши Жиззах вилоятида (11,1 %), хизматлар соҳасининг энг юқори улуши эса, Наманган вилоятида (66,0 %) кузатилмоқда.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯҲМ таркибидаги улуши бўйича энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида (3,5 %), саноатнинг энг кам улуши Сурхондарё вилоятида (12,2 %), қурилишнинг энг кам улуши Тошкент вилоятида (4,0 %), хизматлар соҳасининг энг кам улуши эса Навоий вилоятида (20,2 %) қайд этилди.

 

Мавзуга оид