Арманистонда янги бош вазир қачон сайланиши маълум бўлди
Арманистон Миллий йиғилиши спикери Ара Баблояннинг хабар қилишича, мамлакат парламенти янги бош вазирни сайлаш учун 1 май куни йиғилади. Бу ҳақда орган сайтида хабар берилган.
«Миллий йиғилиш регламентига кўра, бош вазирни сайлаш масаласи 1 май куни соат 12:00да парламентнинг махсус йиғилишида муҳокама қилинади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда Республика партияси раиси Серж Саргсянни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилингани хабар берилганди. «Республика партияси раисини ўзгартириш ҳақида мунозара бошлаш қарори қабул қилинди. Собиқ президент ва ҳукуматнинг собиқ раҳбари Серж Саргсян учрашувда иштирок этаётганларга 23 апрель кунги истеъфоси сабабларини тушунтирди, Республика партияси парламент фракциясининг иши бўйича турли сценарийларни тақдим этди. Бу мамлакатда ички тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаб қолиш учун керак», - дейилади партия сайтидаги хабарда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024