Жаҳон | 21:29 / 27.04.2018
20986
2 дақиқада ўқилади

9/11 қутқарувчилари сирли равишда қон саратони эпидемиясига дуч келишмоқда

Фото: AFP 2018 / Doug Kanter

2001 йилнинг 11 сентябрида террорчилар томонидан йўқ қилинган Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази жойлашган эгизак-биноларда ўт ўчирган ва вайронларда иш олиб борган қутқарувчилар кўп ҳолатларда қон саратонидан азият чекишмоқда. JAMA Oncology журналида тақдим этилган маълумотлар шундан далолат бермоқда. 

"Биз аксарият қутқарувчилар ва уларнинг кўнгилли ёрдамчилари қон саратонининг эрта шакли - моноклонал гаммопатия ташувчилари бўлиб чиққанини аниқладик, бу ҳатто ёшларга ҳам хос бўлган. Бу ўт ўчирувчиларнинг келгусида шаҳарнинг бошқа фуқароларига нисбатан миеломадан кўпроқ азият чекишларига ишора қилади", - деди Нью-Йоркдаги Альберт Эйнштейн тиббиёт коллежида фаолият юритувчи Амит Верма.

Олимлар анчадан буён ўт ўчириш хавфсиз машғулот эмаслигини гумон қилиб, бунга фақат иссиқлик ва тутун ўт ўчирувчини ўлдириши мумкинлиги эмас, бундай муҳитда бўлиш саратон ривожига туртки бериши мумкинлиги ҳам сабаб эканини таъкидлашмоқда.

Верма ва унинг ҳамкасблари Жаҳон савдо маркази ўрнида ўт ўчириш ва вайроналарда ишлаш қутқарувчиларнинг соғлиғига қандай таъсир кўрсатганига қизиқиб, уларнинг саратонга мойиллигига доир тадқиқотлар ўтказиб келишган.

Гап шундаки, эгизак-биноларнинг қулаши ва ёнғин ҳавога улкан миқдордаги канцерогенларни чиқарган. Уларнинг аксарият қисми "ўтириб қолган" ёки ўша ҳудуддаги ҳавода қолган - қутқарувчилар ва кўнгиллилар эса 9 ой давомида бу ерни тартибга солишган. 

Олимларнинг сўзларига кўра, хавфли моддалар билан бундай узоқ алоқада бўлиш қутқарувчиларнинг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бу ғояни текшириш учун улар 800 нафар 9/11 қутқарувчисининг қон ва тўқималар намуналарини олиб, таҳлил қилишган.

Гумонлар тасдиқланди - вайронларни тартибга келтиришда иштирок этган кишилар қолганларга нисбатан икки баравар кўпроқ миелома (қон саратони)нинг эрта шаклларидан азият чекишган. 

Мавзуга оид