Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегациясини кутиб олди
27 апрель куни Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан Покистон Ислом Республикаси Қуруқликдаги қўшинлари штаб бошлиғи генерал Камар Бажва бошчилигидаги ҳарбий делегация келди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Покистон ҳарбий делегациясини мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов шахсан қабул қилган,
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий саноат ва ҳарбий техник йўналишларида ҳамкорликларни кучайтириш борасида фикрлар алмашилди.
Ташриф доирасида Покистон ҳарбий делегацияси Самарқанд шаҳрининг тарихий ва маданий мероси билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025