Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин қандай шартларда ядровий қуролдан воз кечиши маълум қилинди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан учрашувда АҚШ билан уруш расман якунланса, унда ядровий қуролга эга бўлишга ҳожат бўлмаслигини айтган.
“Агар бизнинг АҚШ билан учрашувлар тез-тез бўлиб турса ва келгусида ишонч ҳосил бўлса ҳамда дахлсизлик ва уруш якунлангани ҳақидаги келишувга эришилса, ядровий қуролга эга бўлиш ва қийин шароитларда яшашнинг нима кераги бор?”, деб айтган Ким Чен Ин.
Жанубий Корея президенти маъмурияти вакили Юн Ён Чханнинг айтишича, Шимолий Корея етакчиси “АҚШга ҳамиша қарши чиққан бўлса-да, одамлар у АҚШ, Жанубий Корея ёки Тинч океани минтақасидаги бошқа давлатларга ядровий бомба ташлайдиган одам эмаслигини билишади”.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин келажакда Корея яриморолида қон тўкилиши такрорланишига йўл қўймасликка чақирган ва куч ишлатмасликка ваъда берган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025