Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад Салоҳ ва Миср футбол федерацияси ўртасида низо келиб чиқди
«Ливерпуль» клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан мамлакат футбол федерацияси ўртасида низо келиб чиқди, деб ёзади Yahoo Sport.
25 ёшли футболчи ўзининг имижидан берухсат фойдаланилгани, яъни фотосурати Миср терма жамоаси самолётига туширилганидан норози бўлган. Самолёт терма жамоа ҳомийси - WE мобил оператори томонидан тақдим қилинган. Салоҳ эса бу компаниянинг рақобатчиси– Vodafone компанияси билан шахсий шартномага эга.
«Кечирасизлару, бу жиддий хато. Мен бу воқеанинг ижобий ҳал бўлишидан умидвор эдим», – деб ёзди Салоҳ твиттер саҳифасида.
Футболчининг агенти Рамий Аббос гапига кўра, Миср футбол федерацияси футболчи билан алоқага чиқмаяпти ва муаммони бартараф қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти.
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
14:29 / 11.04.2025
«Ливерпул» Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди
09:43 / 28.04.2024
Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш
08:52 / 19.10.2023