Ўзбекистон | 17:58 / 30.04.2018
15643
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича қатъий позициясини эслатди 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Туркия президентларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг Афғонистон бўйича позицияси ҳақида фикр билдирди.

«Афғонистон бўйича қатъий позициямиз ўзгаришсиз қолади – ушбу давлатда тинчликка эришиш учун марказий ҳукумат ва бошқа кучлар ўртасида олдиндан шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш керак. БМТ бу борада етакчи ўринни тутиши керак. Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция ишида Туркия ташқи ишлар вазири қатнашгани ҳам президент бу жараёнга катта эътибор қаратаётганидан далолат», - деди Шавкат Мирзиёев.

«Тошкент конференциясидаги ишлар ҳам Афғонистонда тинчликка эришиш учун жиддий қадамлар бўлди. Икки давлат хавфсизлик идоралари раҳбарлари ўзаро кўпроқ учрашиши, биргаликда терроризм, экстремизмга қарши курашиши учун кўп ишладик», - дея айтиб ўтди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркия фуқаролари учун визалар бекор қилингани туризм ривожига катта туртки бергани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид