Арманистонда бош вазир сайловларининг иккинчи тури қачон ўтиши айтилди
Арманистонда бош вазир сайловларининг иккинчи тури парламентнинг 8 май куни ташкил этиладиган махсус йиғилишида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий йиғилиш спикери Ара Баблояннинг баёнотида айтилган.
"Миллий йиғилиш (парламент) регламентига кўра, бош вазирни сайлаш масаласи 8 май куни соат 12:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да МЙ махсус мажлисида кўриб чиқилади", - дейилади парламент сайтида жойлаштирилган Баблояннинг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон парламенти мамлакат бош вазири лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилган мухолифат етакчиси Никол Пашинянни ушбу мансабга сайламагани хабар берилганди. Пашинян парламентарийлар қарорига ўз муносабатини билдираркан, ғалабага қадар Ереван шаҳрида митинг бўлишини билдирди.
Мавзуга оид
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
00:12 / 13.09.2024
Лукашенко Қорабоғ атрофидаги воқеаларда Арманистон раҳбариятини айблади
00:10 / 10.09.2024
Арманистон Европа Иттифоқи билан визасиз режим бўйича музокараларни бошлади
21:15 / 03.09.2024