Ким Чен Ин Трамп билан Пханмунжомда учрашишга рози бўлди – CNN
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан Шимолий Корея ва Жанубий Корея чегарасидаги Пханмунжом чегара пунктида учрашишга розилик берди. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Ким Чен Инни учрашувни Пханмунжомда ўтказишга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин кўндира олган.
CNN манбасининг таъкидлашича, Ким Чен Ин бу чегара пунктини танлаганининг сабаби шундаки, у ерда учрашувни ўтказиш учун барча нарса тайёр. Манбанинг маълум қилишича, учрашув май охирида ўтади. Шу билан бирга баъзи тадбирлар чегаранинг Шимолий Корея томонида ўтиши ҳам мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, қуролсизлаштирилган ҳудуднинг шимолий томонига ўтиш Трампнинг тарихга киришига имкон беради. Унинг айтишича, саммитда Жанубий Корея президенти ҳам иштирок этиши мумкин.
Пханмунжомда 27 апрелда Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин учрашуви бўлиб ўтганди. Ким Чен Ин 1953 йилдан кейин Жанубий Кореяга ташриф буюрган илк шимоллик етакчи бўлди.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024