Ўзбекистон | 16:21 / 02.05.2018
17642
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда юз берган ЙТҲ туфайли Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ғарбий-Қозоғистон областида икки киши йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, «Икарус» автобуси ва MAN юк автомобили тунги соат тахминан бирларда тўқнашиб кетган. ЙТҲ Уральск-Атирау трассасидаги Акжайик тумани Ильбишин қишлоғи яқинида юз берди. Тўқнашув оқибатида ҳар икки ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Автобус ҳайдовчисининг ёрдамчиси бўлган Қозоғистон фуқароси туман шифохонасига олиб кетилди

Айни дамда рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид