Ўзбекистон | 12:23 / 02.05.2018
18669
3 дақиқада ўқилади

Президентнинг ёшларга оид янги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Фото: xdp.uz

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастури тўғрисида” президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Қайд этилишича, янги қарор мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришда “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастури асосида, ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ёшлар билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва байрам тадбирларига ғоявий мазмун бахш этиш, маънавий-маърифий фаолиятга доир янгича ёндашувлар, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қаратилган самарали тизимлар жорий этиш, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш мақсадида қабул қилиниши мумкин.

“Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” Давлат дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланиши мумкин:

ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларни мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция ва чуқур билимларга эга, миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида Ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги фаоллигини ошириш;

ёшлар ўртасида оммавий-маданий ва байрам тадбирларини ғоявий мазмун билан тўлдириш, улар ўртасида халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар ва кўргазмалар ўтказиш, ёшларнинг иқтидори ва истеъдодини тўлақонли намоён қилишга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш, ёшлар орасида маънавий-маърифий фаолиятга доир янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш;

ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашларига ва бандлигини таъминлашга қаратилган самарали тизимлар жорий этиш, уларни боқимандалик кайфиятидан халос этган ҳолда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш.

Дастурнинг ҳудудлар даражасида амалга оширилишини самарали ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси раҳбарлигида ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаш Комиссиянинг Ишчи органи этиб белгиланиши мумкин.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

Дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш;

Дастурда белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажарилишини доимий мониторинг қилиб бориш механизмини йўлга қўйиш.

Мавзуга оид