Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:41 / 02.05.2018
6447
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Ҳадис мусобақаси 4-5 май кунлари бўлиб ўтади
Қуръони карим мусобақасидан сўнг Ўзбекистонда Ҳадиси шариф мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи 4-5 май кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабарига кўра, 4 май куни аёллар ўртасида ўтказилса, 5 май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи саройида (мўлжал: Ўзбекистон миллий университети) соат 9:00да бошланади. Мусобақага кириш бепул ва алоҳида таклифнома талаб қилинмайди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш