Суд залида ёш йигитга яна имкон берилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судида жорий йилнинг 2 май санасида судья Б.Умиров бошчилигида судланувчи Жавоҳиржон Нурмаматовга нисбатан жиноят иши кўрилди.
Kun.uz мухбирининг ҳабар беришича, Ж.Нурмаматов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича айбланган.
Судланувчи 2017 йил 7 ноябрь куни ўзига тегишли бўлмаган “Спарк” русумли, автомашинани бошқариб, Қора-қамиш ва Шифонур кўчалари чорраҳасида светофорнинг тақиқловчи қизил ишорасига эътибор бермай бир қанча ЙҲҲ қоидаларини бузиб, Равшан Имамов бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада, Р.Имамов оғир тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.
Суд давомида судланувчининг ва вафот этган шахснинг қонуний вакили, фуқаровий даъвогарининг кўрсатмалари тингланди. Судъя томонидан ишга тааллуқли барча вазиятлар тушунтирилиб ўтилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини ва ёшлар иттифоқининг кафиллик хатлари кўрсатилди.
Суд барча (енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи)ҳолатларни ҳисобга олиб, Ж.Нурмаматовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 266 моддасининг 2 қисми ва шу қодекснинг 45, 57-моддаларини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда, уч йил муайян ҳуқуқдан яъни, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 30 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолиш, шунингдек, 2 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ҳукмдан норози тарафларга ҳукм эълон қилингандан сўнг 10 кун ичида апелляция, 10 кундан кейин эса кассация тартибида протест ёки шикоят келтиришлари мумкинлиги кўрсатилиб ўтилди.
Мавзуга оид
07:37 / 30.05.2023
Косоводаги тўқнашувларда ўнлаб одам жароҳат олди
08:29 / 17.04.2023
Судандаги тўқнашувлар ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди
16:53 / 29.10.2020
Францияда турк ва арман диаспоралари вакиллари ўртасида тўқнашувлар юз берди
00:55 / 11.08.2020