Жаҳон | 11:58 / 06.05.2018
12947
2 дақиқада ўқилади

Ҳавайида уйғонган вулқон сабабли одамлар эвакуация қилинмоқда

Ҳавайи оролида дунёдаги энг хавфли вулқонлардан бири Килау-Эа уйғонди. Шу сабабли яқин атрофдаги 2 мингга яқин одам эвакуация қилинди.

Фото: U.S. Geological Survey/REUTERS
Фото: USGS/via REUTERS

Вулқондан отилиб чиққан лава ўрмонларда ёнғин чиқариб, турар жойларга ҳам етиб келган. Таъкидланишича, кул сабабли кўриниш даражаси ёмонлашган, нафас олиб бўлмаяпти. 

Фото: USGS/via REUTERS
Фото: USGS/Handout via REUTERS
Фото: USGS/Handout via REUTERS

Табиий офат ҳудудини ҳаммаси бўлиб 10 мингдан кўпроқ одам тарк этиши керак. Уларга АҚШ миллий гвардияси бўлинмалари ёрдам бермоқда.

Вулқон отилишидан олдинроқ АҚШ геологик хизмати вулқон ҳудудида магнитудаси 5 баллни ташкил қилувчи бир нечта ер силкинишини қайд қилган.

Фото: USGS/via REUTERS

Килау-Эа дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади.

Фото: USGS/via REUTERS
Фото: USGS/via REUTERS
Фото: Janice Wei/via REUTERS


 

Мавзуга оид