Фан-техника | 17:20 / 06.05.2018
23625
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S10 қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Samsung флагманларининг янги авлоди - Galaxy S10 смартфонлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Жанубий Кореянинг The Bell нашри шу ҳақидаги янгилиги билан бўлишди. 

Манбага кўра, Samsung'нинг юбилей флагмани 2019 йилнинг январь ойида намойиш этилади. Жорий йилнинг февралида бўлиб ўтган MWC 2018 кўргазмасида Samsung Galaxy S9 тақдим этилди. 

Келгуси йили Samsung ўз флагманларини эртароқ намойиш қилиши кутилмоқда, 25-28 февраль кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress 2019'да эса анчадан бери кутилаётган маҳсулот - мослашувчан дисплейли тахланувчи смартфон тақдимоти ўтказилиши мумкин. Мантиқан олганда, Galaxy S10 тақдимоти 8-11 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2019 кўргазмасида ўтказилиши эҳтимолдан холи эмас. 

Бундан аввал тарқалган маълумотларга кўра, Galaxy S10 ва Galaxy S10+ юбилей флагманлари Beyond ички код номи билан юритилмоқда. таъкидлаш жоизки, Galaxy S9'га - Star, Galaxy S8'га эса Dream код-номлари берилган эди.

Манбага кўра, смартфонлар 5,8 ва 6,3 дюймли Infinity экранларига эга бўлади, бармоқ излари сканери нақ дисплейнинг ўзига интеграция қилиниши кутилмоқда. Шунингдек юзни янада яхшироқ таний олиши учун 3D-камера функцияси ҳам қўшилиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Мавзуга оид