Жаҳон рекордини янгиламоқчи бўлган велопойгачи машқлар вақтида ҳалок бўлди
Франциялик Франсуа Жисси велосипедда янги жаҳон рекордини ўрнатиш учун тайёргарлик жараёнида ҳаётдан кўз юмди. L'Alsace газетаси шу ҳақида хабар берди.
Воқеа Юқори Рейн департаментидаги Мюншузе ёпиқ учиш-қўниш йўлакчасида рўй берди. Навбатдаги машқлар вақтида Жисси бошқарувни қўлдан чиқарди ва трассадан 300 км/с тезликда отилиб кетди. Тезкорлик билан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, спортчи олинган жароҳатлар натижасида ҳаётдан кўз юмди. Полиция воқеа сабабларини ўргана бошлади.
Жисси 2014 йилда - велосипедда 333 км/с тезликда рекорд ўрнатганидан кейин жаҳонга танилган эди. Таъкидлаш жоизки, пойгачи ўзи томонидан йиғилган реактив велосипеддан фойдаланган. У ўзининг рекордини янгилаш ҳаракатида бўлган - Жисси 400 км/с тезликда жаҳон рекордини ўрнатишни режалаштирганди.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024