Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нобель мукофотини топширувчи академия ўзининг тўрт аъзоси истеъфосини қабул қилди
Адабиёт соҳасида Нобель мукофотини топширувчи Швед академияси тўрт аъзосининг истеъфосини расман қабул қилди, булар - Лотта Лотасс, Клас Эстергрен, Сара Стридсберг ва Керстин Экман. Svenska Dagbladet газетаси шу ҳақида хабар берди.
"Яқин кунларда биз уларнинг истеъфосига доир матбуот релизини тайёрлаймиз. Бу уч киши ва улар билан яна Керстин Экман ҳам бор. У академия ҳаётида анчадан бери иштирок этмади ва биз буни истеъфо учун етарли асос деб ҳисоблаймиз", - дейди Швед академияси доимий котиби вазифасини бажарувчи Андерс Ульссон.
Яқин вақт ичида янги академиклар сайловлари бўлиб ўтиши керак, бу муассасанинг нормал фаолияти ҳамда Нобель мукофоти совриндорини танлаш жуда учун муҳим.
Ўтган ой Эстергрен, Лотасс ва Стридсберг Академия таркибидан чиқишга доир ариза беришган эди, Экман эса бунга қадар шундай истак билдирган.
Ўтган жума Швед академияси мукофотни топшириш маросимини 2018 йилдан кейинги йилга кўчиришга қарор қилди, бунга сабаб сифатида унинг аъзолари сони қисқаргани ҳамда бутун дунёда унга бўлган ишонч камайгани келтирилди.
Швед академиясига 1786 йилда қирол Густав III томонидан швед тили ва адабиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида асос солинган.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
12:30 / 03.03.2025