Нукус кўчасига Бердақ ҳайкали ўрнатилмоқда
Пойтахтда Шимолий вокзал қаршисидаги Тошкент гербини кўтариб турган қўл шаклидаги ёдгорлик олиб ташланди. Унинг постаментига «Тошкентимизни ёвуз кучлардан, ёмон кўзлардан асрасин» ёзуви бор эди, деб хабар қилмоқда Gazeta.uz.
1996 йилга қадар унинг жойида 1962 йилда ўрнатилган Дмитрий Рябичевнинг 14 Туркистон комиссари ҳайкали бўлган.
Пойтахт ҳокимиятидан хабар қилинишича, Нукус ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасида қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилиб, унинг номидаги хиёбон барпо этилади.
Айни пайтда бу ерда пиёдалар йўлаги реконструкция қилиниб, фавворалар янгидан жиҳозланмоқда. Бердақ ёдгорлиги ҳозирда талабалар шаҳарчасидаги собиқ Нукус кинотеатри яқинида жойлашган.
Мавзуга оид
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
22:20 / 25.11.2024