Фан-техника | 09:57 / 08.05.2018
6730
1 дақиқада ўқилади

Aston Martin илк электр сув ости кемасини тақдим қилди

Британиянинг Aston Martin компанияси АҚШнинг сув ости кемалари ишлаб чиқарувчи Triton компанияси билан биргаликда илк электр сув ости кемасини яратди. Компания сайтида айтилишича, субмарина Aston Martin Project Neptune ўз ичига 3 кишини сиғдира олади. Унинг оғирлиги 4 тоннани ташкил қилади. 

Субмарина 9,3 км/соат тезлик билан ҳаракатлана олади, максимал шўнғиш чуқурлиги 500 метрни ташкил қилади. Кема аккумулятори унга сув остида 12 соатгача қолишга имкон беради. 
 
Ушбу субмарина 3,3 млн долларга баҳоланган. Компания субмаринадан чекланган миқдорда ишлаб чиқармоқчи. 

Фото: astonmartin.com
Фото: astonmartin.com
Фото: astonmartin.com
Фото: astonmartin.com

 

Мавзуга оид