Жаҳон | 10:09 / 08.05.2018
2728
1 дақиқада ўқилади

Германияда сайловларда ғалаба қозонган мэрнинг бурнини синдиришди

Германия жануби-ғарбидаги Фрайбург шаҳридаги сайловларда ғалаба қозонган мэрнинг бурнини ва бир нечта тишини синдиришди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар қилмоқда.

Сайловлардаги мустақил номзод Мартин Хольн тарафдорлари билан ғалабани нишонлаётган пайтда унга номаълум эркак яқинлашган ва зарба берган.

Фото: DPA

Ҳужум қилган шахс қўлга олинди. Тергов маълумотига кўра, ҳужум эркакнинг сиёсий қарашлари билан боғлиқ бўлмаган. Таъкидланишича, унда руҳий касаллик белгилари аниқланган.

Мартин Хольн сайловлар давомида Дитер Саломонни ортда қолдирди, у бунга қадар 16 йил давомида шаҳар раҳбари бўлган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид