Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишидан хавотир билдирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишидан хавотир билдирди.
“Мен АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиши ва санкцияларни кучайтиришидан жуда хавотирдаман”, деб айтган Гутерреш.
Гутеррешнинг айтишича, Эрон билан ядровий келишув ядровий қуролни тарқатмаслик ва дипломатия соҳасида эришилган катта ютуқ бўлиб, у ҳам минтақавий, ҳам халқаро кўламда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга омил бўлган.
“Мен келишувнинг қолган иштирокчиларини унинг доирасидаги барча мажбуриятларига риоя қилишга ва бошқа давлатларни бу келишувни қўллаб-қувватлашга чақираман”, деб қўшимча қилган Гутерреш.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025