Ўзбекистон | 13:37 / 09.05.2018
7810
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги «90-йиллар музейи» экспонатлари учун қанча маблағ сарфланди?

Фото: Kruz.uz

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан ёш журналистлар учун туманга медиа-тур ташкил этилди.

Kruz’нинг хабар беришича, медиа-тур доирасида журналистлар туманда янгидан барпо этилган «90-йиллар музейи»га ташриф буюришган.

Маълум бўлишича, мазкур музейни ташкил этиш туман ҳокимлигининг ташаббуси билан барпо этилган. 90-йилларга оид барча экспонатлар туман аҳолиси томонидан тақдим этилган. Яъни экспонатлар учун бир сўм ҳам сарфланмаган. Музейда 1000га яқин экспонатлар мавжуд.

Музейга кираверишда почтальон ҳам бор ва у ерда 4 минг сўм эвазига хат жўнатиш мумкин.

Мавзуга оид