Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида хотин-қизлар ўртасида велотур бўлиб ўтади
2018 йил 12 май куни Тошкент шаҳрида “15-май Халқаро оила куни” муносабати билан “Соғлом оила – жамият бойлиги” шиори остида ҳаваскор Хотин-қизлар ўртасида велотур бўлиб ўтади.
Велотурнинг қоидасига кўра мусобақада 18дан – 30 ёшгача, 31 ёшдан – 44 ёшгача, ва 45 ёшдан юқори иштирокчилар қатнашадилар.
Маълумот учун: велотур Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги “Корзинка Авиатор” савдо мажмуасидан “Мирзо Улуғбек” кўчасигача, “Мирзо Улуғбек” кўчасидан “Тараққиёт” кўчалари кесишган жойидан “Корзинка Авиатор” савдо мажмуасигача ўтказилиши белгиланган.
Иштирокчи ҳаваскор хотин-қизлар мусобақага ўз велосипедлари билан қатнашишлари лозим. Мусобақа иштирокчиларини рўйхатдан ўтказилиш соати 07:00дан 09:00гача бўлиб ўтади. Мусобақа 10:00да бошланади.
Ташкилотчилар билан боғланиш учун:
+99871- 244-03-80 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
+99871-237-47-44 Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси