Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бой спортчилари рейтинги эълон қилинди
Ўтган мавсум давомидаги кўрсаткичларга қараб, дунёнинг энг бой спортчилари рейтинги эълон қилинди. Бу Brand Finance нашри хабар тарқатди.
Унга кўра, айни вақтда дунёнинг энг кўп пул топадиган спортчиси «Реал» Мадрид ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлиб турибди. Унинг йиллик даромади айрим манбаларга кўра, 93 миллион еврони ташкил қилади. Иккинчи ўринда баскетболчи ЛеБрон Жеймс бормоқда. Унинг йиллик даромади 86,2 миллион еврони ташкил қилиши айтилади.
Кучли учликни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси якунлаб беради. Унинг даромади 80 миллион еврони ташкил қилган. Аммо Мессининг янги битими кеч кучга киргани сабабли бу ерда «Барселона»да оладиган эски маоши ҳисобга олинган, янги мавсумда у бу борада етакчига айланиб олиши ҳам мумкин.
Кучли бешликда шунингдек теннисчи Рожер Федерер (64 млн евро) ва баскетболчи Кевин Дюрант (60,6 млн) бормоқда.

Мавзуга оид
15:10 / 01.05.2025
Роналду ва Месси бир кунда яримфинал ўйинларида ютқазди
14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди
15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»
11:06 / 14.12.2024