Эрон парламентида АҚШ байроғи ёқиб юборилди (видео)
Эрон парламентининг бир неча депутатлари АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини эълон қилгандан кейинги кун – 9 майда парламентда АҚШ байроғини ёқиб юборишди. Ушбу ҳолат видеоси YouTube’да жойлаштирилди.
Депутатлардан бири минбарга кўтарилиб, президиумга қоғозга босиб чиқарилган АҚШ байроғини кўрсатиб, уни ёқишга тушган. Шунда депутатнинг ҳамкасблари унинг ёнига келиб, ёрдам бера бошлашган. Улар, шунингдек, яна битта ҳужжатни ёқиб юборишган. ОАВнинг маълум қилишича, бу қоғоз ядровий келишув ҳақидаги шартноманинг нусхаси бўлган.
Акция давомида депутатлар мушт кўрсатганча, АҚШга қарши шиорларни ҳайқириб айтишган. Қолган депутатлар ҳам минбар томон интилиб, ҳамкасбларини қўллаб-қувватлашган. Сўнгра ёнаётган қоғозлар оёқ остига ташланиб, топтаб ташланган.
8 майда Трамп АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди. У Теҳронни келишув шартларига зид равишда уранни бойитишда ва тақиқланган қурол яратишда айблаган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024