Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нимадир аниқ юз беради». Трамп Эрон бўйича баёнот берди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Эрон ҳукумати ядро қуролини яратиш бўйича дастурни ишга туширса, жиддий оқибатларга дуч келади. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
«Мен Эронга ядро дастурини ишга туширмасликни маслаҳат берган бўлардим. Қатъий маслаҳат бераман. Агарда улар бунга қарши иш қилишса, жуда жиддий оқибатларга тўқнаш келишади», - дея айтиб ўтди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, Эрон янги ядровий битим бўйича музокаралардан бош тортса, «нимадир аниқ юз беради».
«Ёки биз бутун дунё учун ҳақиқатдан ҳам яхши бўлган битимни имзолаймиз, ёки умуман ҳеч қандай битимни имзоламаймиз», - дея хулоса қилган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон олий етакчиси Али Хоманаий АҚШ президенти Дональд Трампни, у Эрон бўйича ядровий битимдан чиқиш тўғрисидаги баёноти вақтида кўп марта ёлғон гапирганлигида айблаганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025